САВОЛ:
Ассалому алайкум.1. Бирор киши тиззасини беркитмайдиган даражадаги калта шимда юрса, таҳорати бузиладими? Шундай кишини кўрсачи. 2.Яна бир савол уйда эҳтиёж сабаб ит боқса бўладими? Ит бор уйга фаришта келмайди, деб эшитгандим, шу ростми?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. 1. Эркак кишининг шими калта, тиззаси очиқ ҳолатда юриши мумкин эмас. Гуноҳкор бўлади. Аммо бу ҳолат таҳоратни синдирмайди. Чунки таҳорат синиши учун таҳоратни бузадиган ҳолатлар топилиши керак.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.