1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎН БИРИНЧИ ОДОБ-МУҲАММАД СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СУННАТЛАРИНИ ЁЙИШ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

16-11-2020, 11:22 500 Ўқиш режими + -

ЎН БИРИНЧИ ОДОБ-МУҲАММАД СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ СУННАТЛАРИНИ ЁЙИШ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Муҳаммад соллаллаҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунасидир. У зотнинг ўзлари суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳақларига дуо қилганлар:

            Ибн Масъул розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

            “Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг “Биздан нарсани эшитиб, эшитганидек етказган кишини Аллоҳ неъматлантирсин. Эҳтимол, хабар етказган киши эшитувчидан кўра фаҳмловчироқ бўлар”, деганларини эшитдим” (Имом Термизий ривояти)

            Шунинг учун ҳар бир мўмин киши Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу дуоларига эришишга ҳаракат  қилиши лозим.

“Ислом одоблари энциклопедияси” китобилан олинди.