1445 йил 24 Шаввол | 2024 йил 02 май, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:11
Sunrise
05:38
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:30
Isha
20:57


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ШАМСИДДИН ҲОЖИ” МАСЖИДИ

16-11-2020, 16:19 187 Ўқиш режими + -
 “Шамсиддин ҳожи”  масжиди
  
“Шамсиддин ҳожи”  масжиди Яккабоғ тумани Яккабоғ шаҳри Охундбобоев маҳалласида жойлашган.
 1997 йилда маҳалла фаоллари ташаббуси ва ҳашари билан масжид қурилди. Масжидга шу маҳаллада яшаган, масжид қурилиши ташаббускорларидан бири бўлган Шамсиддинҳожи Жўраев (1922-1999) номи берилди. 
 Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак бўлиб, у 14х12 метрни ташкил қилади. Масжиднинг девори пишиқ ғиштдан терилган бўлиб, томи гумбазсимон қилиб ёпилган. Масжиднинг икки табақали учта кириш эшиги бор. Масжиднинг олди ва ўнг томи айвон қилинган. 
2002 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди. 
2012-2020 йилларда масжидда таъмирлаш ишлари олиб борилди. 
2012 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди. 2017 йилда таҳоратхона қайта таъмирланди. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келмоқда.
 

Р. Акбаров.