ГУМБАЗ МАСЖИДИ
3329
16-11-2020, 16:21
704
Ўқиш режими
+
-
ГУМБАЗ МАСЖИДИ
Гумбаз масжиди“ ”Яккабоғ тумани Эски Яккабоғ маҳалла фуқаролар йиғини Татаргузар маҳалласидадир. Яккабоғ туман марказидан Татаргузар маҳалласи 20 км узоқликдадир.
Мана шу маҳаллада тарихий-меъморий ёдгорлик бўлган “Гумбаз” масжиди жойлашган. Масжиднинг томи гумбаз услубида ёпилганлиги сабабли унга “Гумбаз” яъни “ гумбаз” (ли)масжид деган ном берилган. “гумбаз” сўзи форс тилидаги сўз бўлиб, у форсча ” “Гумбаз” сўзи бўли, у ўзбек тилида “қубба”, “равоқ”деган маънони беради. Бу ҳақда“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “ Гумбаз (форс тили)-қубба, равоқ. Қубба шаклидаги том; қубба таҳлитидаги нарса [1]” дейилади.
Гумбаз масжиди қурилиш жиҳатидан Бухоро амирлиги даври меъморчилигига хос бўлган тарихий бино ҳисобланади.
Масжид тарҳи мурабба шаклида бўлиб, у 8Х8 метрни ташкил қилади. масжиднинг икки табақали учта эшиги бўлиб, масжиднинг атрофи томони айвон қилинган.
2019 йилда масжиднинг таҳоратхонаси таъмирланди.
Ишткент, Тутак ота, Хўжа каби қишлоқларидан фуқаролар Гумбаз масжидига ўз ибодатларини амалга ошириш учун келадилар.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Р. Акбаров.
[1] Ўзбек тилининг изоҳли луғати.323-бет.