ЎН ИККИНЧИ ОДОБ-РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАЪНЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш у зотга бўлган муҳаббатнинг энг улкан аломатларидан ҳисобланади. Тарих китобларида саҳобаларнинг у зотни душман ўқларидан таналари билан тўсганлари баён қилинган.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳнинг “Бидая ван-Ниҳая” асарларида қуйидаги ривоят келтирилган: “Мушриклар асирга тушган Зайд ибн Дасина розияллоҳу анҳуни ўлдириш учун Ҳарамдан ташқарига олиб чиқдилар. Шунда Суфён ибн Ҳарб у зотдан: “Эй Зайд, сендан Аллоҳ номи ила сўрайман, ҳозир сенинг ўрнингда Муҳаммад бўлиб, биз уни ўлдиришимизни, сен эса уйингга бўлиб қолишни ҳоҳлайсанми?” деди. У зотнинг жавоби қуйидагича бўлди: “Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад алайҳис салом ҳозир ўз ўринларида бўлиб, у зотга азият берадиган бир тикан қадалиши эвазига ҳам уйимда ўтирган бўлишимни истамайман!” Шунда Абу Суфён: “Муҳаммаднинг саҳобалари уни яхши кўрганларидек, бирор инсоннинг бировни яхши кўрганларини учратмаганман”, деган.
Ҳа, саҳобаи киромлар бошқа ишларда бўлгани сингари, бу одобда ҳам барчага ўрнак бўлганлар.
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин эса у зотнинг пок сийратларини душманларнинг бўҳтонларидан ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмонга лозим бўлади.
“Ислом одоблари энциклопедияси” китобидан олинди.