ҲАЙЗ ҚОНИ КЕЛГАНИНИ БИЛМАЙ ЖИНСИЙ АЛОҚА ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
3339
17-11-2020, 10:29
1 080
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, нима қилиш даркор?
ЖАВОБ:
Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади.
“Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:
إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار. )رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه(
“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби).
Агар билмаган ҳолда шу ишни қилиб қўйса, истиғфор айтади. Аммо эҳтиёт бўлиш лозим. Эр билмаса, аёлнинг ўзи яхши билади-ку. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
Манба:Фатво.Уз