САВОЛ:
Ассалому алайкум. Эркак ўз аёлига талоқ сўзини ишлатмай "бор бошқасига эрга тегиб кетавер", деса талоқ тушадими?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Аввало шуни доимо такрор айтамизки, талоқ масалалари телефон ёки мактуб орқали ҳал қилинмайди. Эр-хотин бирор расмий имом-домла ҳузурига бориб, жонли мажлисда батафсил ҳал қилиб олишлари лозим бўлади. Зеро мактубларда номаълум ва нозик жиҳатлар ёзилмай қолган бўлиши мумкин.
Сиз айтган гап киноя талоғи ҳисобланади. Киноя талоғида ниятга қаралади. Чунки бошқасига тегиб кетавер дегани, мен сени талоқ қилдим, шунинг учун бошқага тегиб кетавер, деган маъно ҳам чиқади.
Сиз масалани яхшироқ билиб олиш учун ўзингизга яқин бўлган масжид имомига учраб, батафсил баён қилиб, имом-домладан маслаҳат олинглар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.