1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БАНКАМАТДАН ПУЛ ЕЧИШ РИБОМИ?

17-11-2020, 18:26 911 Ўқиш режими + -
САВОЛ:

Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда банкоматлар пайдо бўлди. Аксар одамлар пластикларини нақдлаб олишаяпти. Бу жараён қуйдагича бўлади: картангизни тиқасиз ва 100.000 сўм ечасиз, банкомат сизга 100.000 сўм нақд пул беради. Лекин 1000 сўм картангиздан яни 1% ечиб олади. Ва худди шундай пластикдан пластикка пул ўтказганда ҳам шундай пул олиб қолади. Буни ҳукми қандай бўлади? Рибо эмасми?

ЖАВОБ:

Ҳозирги кундаги банкоматларнинг нақдланган пул қийматининг 1%ини ушлаб қолиши хизмат ҳақи, деб эътиборга олинади. Бунинг устига бу катта зарурат бўлиб, ҳамма одамларнинг иши тушади ва пулни нақдлашнинг бошқа чораси ҳам йўқ. Шунинг учун аксар уламолар бу ишни жоиз, демоқдалар. Соғлом рақобат муҳити шаклланиб боргани сари баъзи банклар бу хизмат ҳақини камайтиришмоқда. Бу ҳам халққа енгиллик, олқишга сазовор ишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати