1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАТВО: ЭР-ХОТИН БИР БИРИНИНГ АВРАТИНИ ҚЎЛ БИЛАН УШЛАСА БЎЛАДИМИ?

19-11-2020, 16:34 61 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассаламу алайкум. Эр-хотин бир бирини авратини қўл билан ушласа бўладими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Уламолар таъкидлашича аслида эри-хотинлар бир-бирларидан тўлақонли фойдаланиши мубоҳдир. Жоиз бўлмаган жиҳатларни шаръий насс (далил) баён қилганлари бундан мустасно бўлади. Масалан: аёлнинг орқа авратига жинсий алоқа қилиш, ҳайз ва нифос ҳолатида жинсий яқинлик қилиш мумкин эмаслиги шулар жумласидандир. Яъни булар шаръий далиллар билан тақиқланган ҳаром ишлардир. Аммо эр-хотинлар бир-бирларининг жинсий аъзоларини ушлаши қуйидаги далиллар билан жоиздир:
  1. Асл қоидага кўра мазкур иш умумий мубоҳ қоидаси остига киради. Уни таъқиқловчи далил йўқ.
  2. Фойдаланишнинг энг юқори кўриниши бўлган жинсий яқинлик жоиз бўлгандан кейин, аъзоларни ушлаш (силаш) ўз-ўзидан жоизлиги маълум бўлади.
  3. Аллоҳ таоло Бақара сураси 223-оятда:

: {نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ [البقرة:223]

 “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз…” – деб марҳамат қилган.
Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ “Раддул-Муҳтор” китобида шундай дейди:

"سَأل أبو يوسف أبا حنيفة عن الرجل يمس فرج امرأته وهي تمس فرجه ليتحرك عليها هل ترى بذلك بأساً؟ قال: لا, وأرجو أن يعظم الأجر".

Яъни: “Имом Абу Юсуф Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан: “Эр аёлининг жинсий азосини ва аёл эрининг жинсий аъзосини шаҳвати қўзғаши учун ушлашида бирор гуноҳ борми?” – деб сўрадилар. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Йўқ! Ажри кўпроқ бўлади, деб умид қиламан”, – деб жавоб бердилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.