1445 йил 11 Шаввол | 2024 йил 19 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:33
Sunrise
05:55
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:18
Isha
20:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФИҚҲ ДАРСЛАРИ (81-ДАРС). ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИНИНГ НАҚЛ ҚИЛИНИШИ

19-11-2020, 18:15 185 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида катта фиқҳий китоб таълиф қилмаганлар. Баъзи бир «Ал-Фиқҳул Акбар», «Ал-Олим вал Мутааллим», Усмон ал-Баттийга ва Қадарияларга раддия тарзида ёзган рисолаларига ўхшаш кичик рисолалар ёзганлар. Бу рисолаларнинг барчаси илми калом ва мавъизага оиддир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи фиқҳда алоҳида китоб ёзмаганлар.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фикрлари ва ижтиҳодлари самараларини у кишининг шогирдлари нақл қилганлар ва китоб шаклига келтирганлар.
Ҳанафий мазҳабининг тарқалиши
Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ, тез ва соз ўсди, турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта:
1. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари кўплиги ва уларнинг ўз устозлари ижтиҳоди самараларини тарқатишга катта аҳамият беришлари. Улар ҳанафий фиқҳининг асосларини баён қилдилар ва устозларига оз нарсада хилоф қилиб, кўп нарсада мувофиқ бўлдилар.
2. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларининг шогирдлари ҳам ҳукмларнинг далил ва сабабларини ҳаммага баён қилиб бердилар.
3. Ҳанафий мазҳаби беш юз йилдан ортиқ даврда аббосийлар давлатининг расмий мазҳаби бўлиб тургани. Халифа Ҳорун ар-Рашид имом Абу Юсуфни қози этиб тайинлаган. Ўз навбатида, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи бошқа қозиларни тайинлар эдилар.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан


Манба: Ислом.уз