1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ХАЗРАТИ АЛИ : ДУНЁНИНГ ТАЪРИФИ

20-11-2020, 11:36 48 Ўқиш режими + -

ДУНЁНИНГ ТАЪРИФИ

 

               Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) бир хутбасида Аллоҳга ҳамду сано айтгандан сўнг:

               -Эй инсонлар! Дунё катта тезлик билан кетмоқда, охират эса катта тезлик билан келмоқда. Бугун отларингизни боқиб  пойгага тайёрлаш(яъни, солиҳ амаллар қилиш учун тайёргарлик кўриш), эртага эса боққан отларингиз билан пойга ўйнашимиздир(яъни,  солиҳ амал қилишда мусобақалашишдир)...

               Эй инсонлар! Ҳақдан фойдаланмаган кимса, ботилнинг зарарига ва раҳбарларининг изидан бормаган кимса эса овсарликнинг фалокатига дуч келади. Унутмангки, сизга бу дунёдан кетиш буюрилган ва бу узоқ саёҳат учун керакли озуқанинг нима экани билдирилган.

               Эй инсонлар! Дунё тайёр қўлда бўлган бир матодир. Яхшилар ҳам ёмонлар ҳам ундан насибаларини оладилар. Охират эса содир бўлиши тўғри манбаларда маълумот берилган ва дунё каби ҳамага эмас, фақат ўша куннинг қудратли ҳукмдорига қуллик қилган кимсаларга берилган ҳаётдир. Шайтон сизни фақирлик билан қўрқитиб, ёмонликка буюрмоқда, Аллоҳ эса сизга ўз фазлидан мағфират ва эҳсон ваъда қилган. Аллоҳ жуда марҳаматли ва сўнгсиз билимлар соҳибидир.

               Эй инсонлар! Дунё ҳаётида яхшилик қилингки, охират ҳаётингизда ёмонликлардан ҳимояда бўласиз. Зеро, Азиз ва Жалил Аллоҳ жаннатини ўзига итоат қилганларга, оловини эса ўзига қарши чиққанларга ваъда берган. Аллоҳнинг олови увиллаши тўхтамайдиган, асири ҳеч қутулолмаган ва сингани ҳеч тикланмайдиган мудҳиш қамоқхонадир. Иссиғи кучли, таги чуқур, ичимлиги қон ва йирингдир. Сизлардан энг хавотир оладиган нарсам нафсоний орзуларинигиз ва узун орзуларни хаёл қилишингиздир. Зеро нафсоний орзуларга эргашиш кишини ҳақдан юз ўгиртиради. Узун амаллар режалаштириш эса охиратни унуттиради” (Ал-Канз, 8- жилд, 220-бет; “Ал-Бидоя”, 8-жилд, 7-бет)  

Саодат асри ривоятлари китобидан олинди