1442 йил 20 Рабиъус соний | 2020 йил 05 декабрь, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:20
Sunrise
07:40
Dhuhr
12:28
Asr
15:35
Maghrib
17:15
Isha
18:35


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАБРДА ГАПИРГАН ЙИГИТ

21-11-2020, 11:31 595 Ўқиш режими + -
Ориф зотлардан бири айтади:
– Менинг бир қўшнимни вафотидан сўнг тушимда кўриб, ундан қабрдаги аҳволи қандай бўлганини сўрадим.
У бундай жавоб берди:
– Қабрга тушгач катта мусибатлар ва  ҳолатларни кўрдим. Хусусан икки фаришта Мункар ва Накир келиб мендан  саволлар сўрай бошлашди. Мен умуман жавоб бера олмадим, чунки гапириш қудратимни йўқотган, тилим гўёки қотиб қолган эди.
Шунда ўзимга:
– Ҳолимга вой бўлсин, бу улкан уқубат не сабаб бўлди экан, ахир ҳаётлигимда мўмин бўлмаганмидим? – дедим.
Икки фаришта мендан қаҳр билан савол сўрашди, мен жавоб беришга тилим қотиб қолган, ниҳоятда қийин аҳволда қолган  эдим. Бунақа қийналиш азобини ҳали тотиб кўрмаганман. Дунё қийинчиликлари бу қийналиш олдида роҳат бўлиб қолгандек эди. 
Энди тамом бўлдим, деб турганимда тўсатдан гўзал бир йигит олдимга келди. Ундан муаттар ҳидлар келиб турар эди.
У мен ва икки фаришта ўртасига туриб олиб, менга қандай жавоб қилишни ўргата бошлади. Шунда мен "Роббим Аллоҳ, диним Ислом, пайғамбарим Муҳаммад  соллаллоҳу алайҳи  васаллам",  дея жавоб бера олдим. 
Менга мислсиз ёрдам берган йигитдан:
– Аллоҳ сизга раҳматини ёғдирсин, менга жуда улкан ёрдам бердингиз, ўзингиз ким бўласиз? – дея сўрадим.
У бўлса:
– Мен сизнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот  оиласига йўллаган саловотларингиздан яратилганман! – дея жавоб берди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам айтганлар:
"Ким менга бир саловот айтса,  Аллоҳ унга ўн саловот айтади".
Муслим ривояти.
Аллоҳумма солли алаа Муҳаммад ва алаа оли Муҳаммад.
"Кароматул авлия".
Суннатуллоҳ Абдулбосит
Манба: Азон.Уз