1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ВЛАДИМИР ПОЗНЕР: "МЕН ҚУРЪОН ЎҚИЯПМАН..."

23-11-2020, 09:35 251 Ўқиш режими + -
Таниқли журналист Владимир Познер Қуръонни ўрганаётганини билдирган. Бу ҳақда у Биринчи телеканалнинг "Катталарга 101 савол" кўрсатуви эфирида айтиб ўтган.
 “Ҳозир мен Қуръон ўқияпман. Биласизми, бу жуда қизиқ. Одамлар кўпинча ҳеч қачон ўқимаган китоблари ҳақида гапиришади. Хўш, ким бу ерда Қуръон ўқиган, менимча, ҳеч ким", - деган журналист ёш томошабинларнинг саволларига жавоб бераркан.
Познер ўзи Исломнинг Муқаддас Китобини биринчи марта ўқиётганини тан олган. “Мен шунчаки ўқияпман, шунинг учун ҳали хулоса чиқаришга эрта. Аммо мен кўпчилик иддао қилган нарсалар ҳақида, кофирни одамни бесабаб ўлдириш кераклиги ва бошқалар ҳақида ҳеч қандай сўз топмадим", деган у.
Владимир Познер ўзининг диндор эмаслигини бир неча бор таъкидлаган, аммо бу унга Қуръон ўқиш билан шуғулланишга халақит бермаган. «Икки карра икки тўртга тенг эканлигига ишонаман. Мен ўзим кўришим, ҳидлашим, татиб кўришим керак», - дея журналист Қуръонга ва дунёқараш тамойилларига бўлган қизиқишини тушунтирган.

Манба: Азон.Уз