1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАТВО: НОШАРЪИЙ ИШЛАР УЧУН ДЎКОННИ ИЖАРАГА БЕРИШ

23-11-2020, 12:57 497 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Биз уйимиздаги иккита хонани ҳар ойига 700 минг сўм эвазига бир кишига ижарага берганмиз. У киши битта хонани озиқ овқат, яна битта хонани телефон номер сотадиган дўкон қилганлар. У дўконда сигарет ҳам сотилади. Шу 700 минг бизга ҳаром бўладими, сигаретнинг савдоси 5% ни ҳам ташкил этмайди?
ЖАВОБ:
Ҳаром бўлмайди. Лекин сигарет чекишнинг моддий ва маънавий зарарларини бугунги даврда нафақат дин уламолари балки, тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ҳам эътироф этмоқдалар. Шу эътибордан уламолар сигарет чекишни макруҳ амал деб, ҳисоблайдилар. ("Кифаятул муфтий", 9-жуз, 148-бет). Ижрага берувчи гуноҳ бўлишини билиб туриб, лекин маъсиятга ёрдам беришни қасд қилмаган бўлса, ушбу ижара шартномаси макруҳлик билан дуруст бўлади. 
Демак, олаётган ижара пулингизни эҳтиёжларингиз учун ишлатишингиз мумкин. Агар кўнглингиз таскин топмаса, олган ижара пулдан шубҳаланган қисмини садақа қилиб туришингиз ҳам мумкин. Чунки, “Фатовои Ҳиндия” китобида ножоиз йўл билан топилган молни эгасига қайтариш имкони бўлмаганда садақа қилиш тавсия этилган (5-жуз, 349-бет). Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.