ЎЗГАНИНГ ҲОВЛИСИГА БЕРУХСАТ КИРМАНГ
Ҳар бир фуқаронинг шаъни, ҳақ-ҳуқуқи, мол-мулки дахлсиз эканлиги ва улар қонун билан ҳимоя қилинади. . Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да: “ Ўз уйларингдан ўзга уйларга то рухсат берилмагунча ва уй эгаларига салом бермагунларингча кирманглар! ”, дейди. ( Нур сураси, 27-28 оятлар).
Ҳар бир фуқаро яшаётган манзилига бошқа бировнинг рухсатсиз кириши мумкин эмас. Бировнинг манзилига рухсатсиз кириш манъ қилинганлиги сабаби ўша хонадоннинг сирини, ор-номусини ҳимоялаш учундир. Ҳар бир фуқаро ўз уйига эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Бировнинг бехосдан бошқа кишининг манзилига кириб келиши эса ана шу ҳуқуқларни поймол қилиниши деб баҳоланади.
Бировнинг уйига берухсат киришлик нафақат бошқа инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилади, балки улар ўртасида турли фитна ва мажароларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ўзгалар уйига берухсат кириш кишиларнинг ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам хижолатга қўйишади.
Улар баъзи ҳолларда оилаларни бузилиб кетишига сабабчи бўлишлари мумкин. Инсон ўз уйида ўзини эркин тутади. Хоҳлаган пайтда ечиниши, кийиниши, ювиниши ёки эру-хотин бирга ётган бўлиши мумкин. Шундай пайтларда уйга рухсат сўрамай кириб келган одам эса оғир жиноят содир қилади. Айниқса, эри уйида бўлмаган аёлнинг уйига бехосдан сўрамасдан кирган эркакнинг жинояти эса жуда ҳам оғирроқ. Мана шундай пайтларда келиб қолган эр ҳар хил шубҳаларга бориб, беайб аёли билан ўрталарида турли тушунмовчиликларга, можаролар келиб чиқиши мумкин. Ана шуларни ҳисобга олинганлиги сабабли Ислом динида ҳам бировнинг уйига рухсатсиз назар солиш, рухсатсиз киришни ҳаром иш ҳисобланади. Бу ҳақда пайғамбаримиз ( с.а.в.): “ Кимки бировнинг уйига рухсатсиз қараса, қараган кўзга кўрмай қолиш даражада зарар берилса, уни учун хун ҳам, қасос ҳам йўқ” дейдилар. ( Бухорий ва Термизий ривояти). Бировнинг манзилига рухсат сўраб, уй эгаларининг розигини олган ҳолда уларга тинчлик тилаб кирилади
Бировнинг уйига рухсат сўрашда унинг уйига назар қилишдан сақланишга алоҳида эътибор бериш лозим.
Албатта, бировнинг уйига бемаҳал бориш, уларни нотинч қилиш, дарзозасини ҳа деб, уриш одобсизлик ҳисобланади. Бу одобсизликлардан ўзимизни сақламоғимиз лозим бўлади. Бирор кишини у яшаётган хонадондан чақириш ва ундан хонадонига кириш учун рухсат олиш ҳақидаги қуйидаги одоблар бор:
4. Эшикни тақиллатгандан сўнг бир муддат тўхтаб туриш лозим. Чунки хонадон аҳли тақиллатишни эшитгандан сўнг тайёрланиб чиқади. Буни учун эса маълум муддат керак.
5. Эшикни тақиллатгандан сўнг бир ёнга ўтиб туриш лозим. Чунки бировнинг уйига берухсат назар солиш одобсизликдир.
6. Эшикни тақиллатганда, уй эгаларидан биров “ким” деб сўраса, уй эгаларига безовта қилганлиги учун узрини айтиб, исми шарифини тўлиқ айтиши лозим.
7. Эшикни тақиллатган киши ичкарига кирмоқчи бўлса, албатта, уй эгаларининг рухсатини кутиш лозим. Уй эгасининг ҳовлида ўйнаб юрган фарзанди беихтиёр уйидагилари рухсат бермасдан “келинг” дейиши эътиборга олинмаслиги керак. Ҳатто уйига қайтиб келган киши кириш учун ўз уй аҳлидан рухсат сўраши яхши фазилат ҳисобланади. ( Масалан, ўз хонадонига тамоғини қириб, ёки йўталиб кириши ҳам шу рухсат сўрашга ўтади).
8. Эшикни тақиллатганда, ичкари томондан уй эгаси ўз узрини айтиб, эшикни очиб қарши оломаслигини айтса, унинг узрини тўғри қабул қилиш лозим. ( Масалан, уйда эркак ёки аёл ёлғиз бўлмиши мумкин).
9. Эшик тақиллатганда, уй эгалари ичкарига қайтишга рухсат беришмаса, келган киши қайтиб кетиши лозим. У кириш учун бошқа баҳоналар қилмаслиги керак. Бу ҳақда “Қуръони карим”да шундай дейилади: “ Бас, агар у (уй) ларда ҳеч кимни топмасангиз, унда то сизларга рухсат берилмагунча уларга кирмангиз! Агар сизларга “ қайтингиз!” дейилса, қайтиб кетаверингиз!”( Нур сураси, 28-оят).
Бировнинг хонадонига хонадон эгаларининг эгалари рухсатим билан кириш фазилатли ҳисобланади. Бу одатларга амал қилиш туфайли инсонлар орасида турли хил фитна, хижолат, нотинчликларнинг келиб чиқишини олди олинади.
Руҳиддин домла АКБАРОВ
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими