1445 йил 11 Шаввол | 2024 йил 19 апрель, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:33
Sunrise
05:55
Dhuhr
12:36
Asr
17:21
Maghrib
19:18
Isha
20:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАТВО: ҚУРЪОННИ КИРИЛЛ ҲАРФИДА ХАТМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

24-11-2020, 16:40 943 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Қуръонни крилл ҳарфида хатм қилса бўладими? дзод, сод... каби ҳарфлари бор.
2020.11.24
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Қуръон араб тилида нозил бўлгани учун уни фақат араб тилида ўқиш талаб этилади. Зеро араб тили қонун-қоидаларини, талаффузини бошқа тилда ифодалаб бўлмайди. Ва бошқа ҳарфда ўқиш ҳам Қуръони каримни ўқиб тугатиш Қуръонни хатм қилиш ҳисобланмайди. Крилл ҳарфида ўқилганда сиз айтган каби крилл ҳарфида йўқ ҳарфларни ўқишда хатога йўл қўйиш аниқ бўлади. 
 Шунинг учун араб тили қоидаларини, махражларини яхши ўрганиб хатм қилиш афзал ва ўта савобли амал ҳисобланади. Хатм қилишга қизиқиб, уни ўқиб савоб оламан деб, хатога йўл қўйиб гуноҳкор бўлиб қолиш ҳеч нарса эмас. Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати