1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

НИКОҲ КЕЧАСИ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗ ҚАНАҚА?

25-11-2020, 15:14 40 610 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Келин-куёв биринчи кеча ўқиладиган намозни ўқиганларида эр имом бўлиб намозни жаҳрий ўқийдими ёки махфийми?
2020.11.25
ЖАВОБ:
Никоҳнинг илк кечасида куёв “бисмиллаҳ” деб ўнг оёқ билан, салом бериб уйга киради. Кейин келиннинг пешонасига қўлини қўйиб, мана бу дуони ўқийди: “Аллоҳумма, инний асъалука хойраҳаа ва хойра маа жабалтаҳаа ъалайҳ, ва аувзу бика мин шарриҳаа ва мин шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳ”.
Дуонинг маъноси: “Эй Аллоҳ! Сендан аёлимнинг яхшилигини, Сен унга берган ахлоқнинг яхшилигини сўрайман. Унинг ёмонлигидан, Сен унга берган ахлоқнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман!”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ўқишни уйланган кишига тавсия этганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
Дуодан сўнг иккиси биргаликда нафл намоз ўқишади. Куёв имом бўлади, келин орқада (ўнг тарафда туриб) иқтидо қилади. Бу ҳолатда имом жаҳрий ёки махфий ўқиши мумкин. Бу намозни ҳар бири алоҳида ўқиса ҳам бўлади. Лекин бирга ўқишгани маъқул.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлардан бирон киши уйланса, қўшиладиган кечада икки ракат намоз ўқисин. Келинга – орқасида – икки ракат намоз ўқишни айтсин. Шунда Аллоҳ ўша уйда яхшилик (пайдо) қилади”, деганлар(Имом Баззор ривояти). Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.