ҚИЗ ФАРЗАНДИГА ОТАСИНИНГ ИСМИНИ ҚЎЙСА БЎЛАДИМИ?
3428
26-11-2020, 11:55
685
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Қиз фарзандига отасининг исмини қўйса бўладими?
2020.11.24
ЖАВОБ:
Фарзандга чиройли исм қўйиш ота-онанинг вазифаларидан ҳисобланади. Шундай экан ҳар бир болага, хусусан, қиз болага ўзига муносиб исм қўйиш керак бўлади. Қиз бола катта бўлганида ўз исмидан уялмайдиган, қолаверса, солиҳа аёлларнинг исмларидан бўлиши тавсия қилинади. Зеро уларнинг исмларини қўйишда барака ҳосил бўлиши ҳам бор. Одатда қиз болага эркак кишининг исмини қўйиш урфимизга кирмаган. Шунинг учун бундан сақланган маъқул. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.