1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ Оқработ ота ” масжиди

16-01-2020, 15:24 631 Ўқиш режими + -

 
                            
“ Оқработ ота ” масжиди

         “Оқработ ота” масжиди Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Оқработ қишлоғидадир. У Оқработ қишлоғи орқали ўтган  “М-39” халқаро автомагистраль йўл ёқасида жойлашган.
         2004-2005 йилларда “Оқработ ота” масжиди ҳашар йўли билан бунёд этилди. Масжиднинг шарқий томонида “ Оқработ ота” қабристони жойлашган. Бу қабристон “ Оқработ ота” деб аталади. Мана шу қабристоннинг номланишидан масжиднинг номи “ Оқработ ота” деб аталган. 
     Маълумки, “Оқработ” атамаси “ шаҳардан ташқари ( йўл ёқаси) даги “катта қўрғон”, “катта истеҳком”, “катта қишлоқ” маъноларини англатади. Бу ҳақда таниқли олим Тўра Нафасов: “ Қамаши, Деҳқонобод туман қишлоқ. Таркиби: оқ+работ. “ Оқработ” деган қишлоқлар республикада анчагина. Работ (а)-араб истилосидан сўнг савдо йўлларида қурилган тевараги девор билан ўралган манзил, карвонсарой, ҳарбий истеҳком, шаҳардан ташқарида қурилган сарой. Сарой, қўрғон работ, мачит, қишлоқ сўзлари билан бирикиб жой номлари ясалганда аҳоли масканининг ҳажм, шакл, миқдор, кўриниш, тузилиш, қарашлилик, қайси тоифа кишилар томонидан яратилиши ва кимларга хизмат қилиши каби табиий ва социал-ижтимоий белгилар номланишга мезон қилиб олинган. Оқработ-катта работ, улкан истеҳком; ҳукумат томонидан бунёд қилинган иншоот[1]” деб ёзади.  
“ Оқработ ота” масжидининг бўйи 22 мертни, эни 13 метрни ташкил қилади. Масжиднинг усти гумбаз шаклида ёпилган. Масжидга бир вақтнинг ўзида 250-300 киши ибодат қилади. 2012 йилда  мусофирлар учун масжидда меҳмонхона қурилди. 2013 йилда масжидда янги замонавий таҳоратхона бунёд этилди. 2014-2015 йилларда масжиднинг янги дарвозаси ҳашар йўли билан барпо қилинди. Масжид боғида 50 яқин мевали дарахтлар экилган. 
“ Оқработ ота ” масжиди    “ Оқработ” қишлоғидан ташқари яна “ Чашмаи Хофизон”, “ Янги қишлоқ”, “ Жинғил” қишлоғи халқига ҳам диний эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади.   
  2006 йил 28 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинган “ Оқработ ота” масжиди халқимизнинг диний ибодат ва эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилиб келмоқда.
 
 
 
 
[1] Нафасов. Т.  “ Қашқадарё қишлоқномаси” . “ Муҳаррир” нашриёти. Т. 2009. 198-199-бетлар.