ФАТВО: ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
3461
30-11-2020, 09:17
1 130
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Ҳаммомда таҳорат қилиш мумкинми?
2020.11.27
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ҳаммомда таҳорат олиш одобларига риоя қилган ҳолда таҳорат олиши мумкин. Таҳорат олаётганда сув ўзига сачрамайдиган баландроқ жойда туради. Агар ҳаммомдан ташқарида покиза жой бўлса, мана шу жойда таҳорат олиш одоб саналади. Зеро таҳорат суви ҳам ўзига яраша қийматли бўлади.
وَالتَّوَضُّؤُ فِي مَوْضِعٍ طَاهِرٍ ؛ لِأَنَّ لِمَاءِ الْوُضُوءِ حُرْمَةً هَكَذَا فِي النَّهْرِ الْفَائِق
Таҳорат олиш одобларидан бири пок жойда таҳорат олишдир. Чунки таҳорат сувининг ҳурмати бор. наҳрул фоиқда шундай келган. (ал-Фатаво ал-Ҳиндия). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. Фатво.Уз