1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАТВО: АЁЛ КИШИ ПАРДОЗ ҚИЛСА ТАҲОРАТИ БУЗИЛАДИМИ?

3-12-2020, 11:02 2 117 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Аёл киши пардоз қилса таҳорати бузиладими? Бу ҳолатда намоз ўқиса бўладими?
ЖАВОБ:
Ислом дини аёл кишини зийнатланишдан тўсмайди, аксинча унга тарғиб қилади. Зеро зийнатланишга бўлган рағбат аёл кишининг табиатида бор нарса. Аммо пардоз-андоз қилишнинг меъёрида, шариат рухсат берган ҳолатда қилиш лозим. Акс ҳолда гуноҳкор бўлади. 

عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ  

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва:
"Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?" дедилар. 
"Аёлнинг қўли", деди у.
"Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди", дедилар у зот". (Имом Абу Довуд ва Насаий ривоятлари). 
Пардоз қилиш сабабли таҳорат синмайди. Чунки таҳоратни бузувчи нарсалар ичида сиз айтган нарса йўқ. Аммо таҳорат олишда сув ўтишига тўсиқ бўлувчи бўёқлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш лозим. Агар сув ўтказмайдиган бўёқ бўлса, таҳорат мукаммал бўлмай қолади. Ўзидан сув ўтказадиган крем ва турли бўёқларни суртгандан кейин устига таҳорат олса бўлади. Тирноқларга қўйиладиган лак сув ўтказмайди. Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.