1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САВОЛ: ҚИЗИМНИ АМАКИМНИНГ НАБИРАСИГА ТУРМУШГА БЕРИШИМ МУМКИНМИ?

5-12-2020, 11:15 640 Ўқиш режими + -

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен қизимни дадамнинг укалари яъни амакимнинг набирасига турмушга берсам бўладими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Агар йигит ва қиз эмикдош бўлмасалар, яъни бир онани эмган бўлмасалар, қизингизни амакингизни набирасига турмушга беришингиз шаръан жоиз. Чунки улар номаҳрам, яъни никоҳланишлари мумкин бўлган шахслардир. Масалан: йигит ўзи уйланмоқчи бўлган қизнинг онасини ёки ўша қиз мазкур йигитнинг онасини ёхуд икковлари ҳам бир аёлни эммаган бўлишлари лозимдир. Валлоҳу аълам.  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.


Манба: Фатво.Уз