1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИЙМОН ЧЎҚҚИСИ БИЛАН ТАНИШИНГ

5-12-2020, 22:24 684 Ўқиш режими + -
ИЙМОН ЧЎҚҚИСИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Абу Нуаймдан:
                “Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) жойида ўтирганида:
                -Ҳам дунё, ҳам охират учун ишламаган одамни ёқтирмайман. Орангизда эрталабгача  ўлик каби жойидан қимирламаган ва тонг отгунча эса тилла қўнғиз каби у ердан бу ерга сакраган одамни кўрмайин.
Дунёнинг мусаффолиги кетиб, лойқаси қолган. Ўлим мусулмон учун совғадир. Кўпчилик ёқтирмайдиган ўлим ва камбағаллик қандай ажойиб нарсалардир. Аллоҳга қасамки, бойлик ҳам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Қайсиси билан имтихон қилинсам ҳам хотиржамдирман. Бой бўлган кезлар муҳтожларга ёрдам бериш, фақирликда эса сабр этиш фазилати бор.
Банда иймон чўққисига чиқмагунича унинг ҳақиқатига етишолмайди. Мусулмон камбағалликни бойликдан, пасайишни юксалишдан афзал билмагунича ва уни мақтаган ва ёмонлаган кишиларни бир хилда кўрмагунича иймон чўққисига чиқолмайди”
“Саодат асри ривоятлари” китобидан
Рустам Қиличев тайёрлади