1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РЕКЛАМА ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ ҲАЛОЛМИ?

7-12-2020, 08:13 1 066 Ўқиш режими + -

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Интернетда блок очиб рекламалар орқали пул ишлаш жоизми?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Агар сайт ёхуд каналларда фаҳш суратлар, видеолар, Аллоҳ ҳаром қилган ичкиликлар, тамаки маҳсулотлари ва инсон ҳаётига ҳавф соладиган нарсалар реклама қилинмаса, сайт орқали реклама бериб, пул топиш жоиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ

«Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).
Мусулмон инсон маблағини ҳар тарафлама фойда келтирадиган ўринга сафлаши керак. Фойда олсам бўлди деб, ҳалол-ҳаромига эътибор бермай савдо қилиши яхшиликка олиб келмайди. Сармоя киргизмоқчи бўлган савдоси бу дунёда фойда келтиришидан ташқари охиратда ҳам фойда бўладиган бўлса, мана шу нарса қандай ҳам яхши савдо ҳисобланади. Ҳадиси шарифда:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ  (رواه الإمام الدارمي)

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади», дедилар. (Имом Доримий ривояти).
Инсон ҳар қандай иш билан машғул бўлишидан аввал мазкур ҳадисни ўрганиб, ўзига сингдириб олиши зарурдир. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.