САВОЛ:
Flash energy ичимлигини ичиш мумкинми?
ЖАВОБ:
Энергетик ичимликми ёки бошқа ичимликми, унинг таркибига қаралади. Агар ҳаром модда аралашмаган бўлса, истеъмол қилиш мумкин. Чунки ҳеч ким таркибида ҳаром нарса бўлмаган ичимликни ҳаром демайди, жумладан саволда сўралган энергетик ичимликларни ҳам. Лекин уларнинг зарарли эканлиги кўп гапирилмоқда.
Энергетик ичимликлар инсонда энергия пайдо қилмайди, балки бор энергияни чиқариб беради. Бундай ичимликларни муттасил ичиш эса, энергия танқислиги, яни заифликни келтириб чиқаради. Шунинг учун бундай ичимликларни ичмаслик тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.