1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СИЙРАТ ДАРСЛАРИ (55-ДАРС). МЕН ЯҲУДЛАРГА МАКТУБИМНИ ИШОНМАЙМАН

11-12-2020, 18:07 340 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

277. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини – бошқа ривоятда: сурёнчани – ўргандим. Шунда у зот: «Мен яҳудларга мактубимни ишонмайман», дедилар. Мен ярим ой ўтмай у тилни яхшилаб ўрганиб олдим. У зот уларга мактуб ёзсалар, мен ёзар эдим. Улар у зотга ёзишса, мен ўқиб берар эдим».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
278. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга нисбатан ёлғон тўқиманглар. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, албатта дўзахга киради».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
279. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким номимдан ёлғонлиги кўриниб турган ҳадисни айтса, у ёлғончиларнинг биридир».
Муслим ривоят қилган.
 280. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одамларга биладиган нарсаларини гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расулининг ёлғончига чиқарилишини истайсизларми?»

Бухорий ривоят қилган.