1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

СИЙРАТ ДАРСЛАРИ (56-ДАРС). ДЕНГИЗ СУВИДА ТАҲОРАТ ҚИЛАВЕРАЙЛИКМИ?

11-12-2020, 18:09 353 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

281. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳоким ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. У ҳукм қилган чоғида ижтиҳод қилсаю, хато қилса, унга бир ажр бўлади», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
282. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озроқ сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгиз сувида таҳорат қилаверайликми?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Жоруд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.
283. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилмасин, (чунки) кейин унда ғусл қилиши бор», деяётганларини эшитдим».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
284. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишдан ғусл қилар эдик. Қўлларимиз унга навбатма‑навбат кириб-чиқар эди. Ҳатто «Менга ҳам қолдир», дердилар. «Менга ҳам қолдиринг», дер эдим».

Бухорий, Муслим ва Насоий ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан