1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФАРЗАНДЛАРИМНИ ҚОРНИ БИЛАН ЁТИШИДАН ҚАНДАЙ ҚАЙТАРСАМ БЎЛАДИ?

13-12-2020, 16:25 408 Ўқиш режими + -
— Бир ёшли ва уч ёшли фарзандларим бор. Улар асосан қорни билан ухлашади. Уйғоқ пайтларида ҳам қорни билан ётишади. Бу мумкин эмаслигини ўқиганман. Албатта, болаларни тўғри ётқизишга ҳаракат қиламан, лекин барибир шундай ётишяпти. Нима қилсам бўлади?
— Динимиз қорин билан ётишдан қайтаришини фарзандларингизга аста-секин ўргатиб боринг. Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимни кўриб қолдилар. Оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар” (Имом Ибн Можа ривояти).
Қолаверса, бундай ётиш инсон саломатлиги учун ҳам зарар бўлиб, буни дунё мутахассислари илмий исботладилар. Юзтубан ухлашда инсон кўкрак қафаси тўлиқ нафас ололмайди. Бўйин мушаклари мускулга айланиши оқибатида қон томирлари шикастланади. Бел қисмининг эгилиши ички органларга кучли босим ўтказади.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Манба: Муслим.Уз