ОТА-ОНА НАМОЗГА РУХСАТ БЕРМАСА НИМА ҚИЛИНАДИ?
3576
13-12-2020, 21:39
450
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен фақат бомдод намозини ўқийман. Беш маҳал ўқимоқчиман. Аммо ота-онам бунга рухсат беришмаяпти. Нима қилай?
2020.12.10
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сиз дарҳол беш маҳал намозни бошланг. Бу ишингиз ота-онангизга нисбатан яхшилик қилган ҳисобланади. Отангиз тушуниб етганида сиздан миннатдор бўлади. Қолверса, шариатда "Холиққа (Аллоҳга) маъсият-гуноҳ бўладиган ўринда махлуққа (бандага) итоат қилинмайди деган қоида бор.
Аллоҳ таолога бандаларига саноқсиз неъматлар бериб, намоз каби баъзи нарсаларни бажариш мажбуриятини юклади. Аслида булар мажбурият бўлишидан ташқари улкан неъматдир. Намоз мўмин банданинг меърожи, роҳат оладиган, ҳузур-ҳаловат топадиган манбасидир. Инсоннинг танаси ривожланиши учун моддий озуқага муҳтож бўлгани каби руҳи маънавий озуқага муҳтож бўлади. Уни маънавий озуқалар билан тўйинтирилса, руҳан бақувват бўлади. Энг катта маънавий озуқа - намоздир.
Отангиз билан мунозарага борманг. Отангизга гапи ўтадиган кишилар орқали насиҳат қилдирсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати