ЗАМОГЛИ МАХСИЛАРГА МАСҲ ТОРТИШ МУМКИНМИ?
3577
13-12-2020, 21:42
2 372
Ўқиш режими
+
-
САВОЛ:
Ассалому алакум. Ҳозирда сотилаётган махсилар ёнида замоги бор. Уларга масҳ тортиш жоизми?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Махсини замогдан бошқа қисми масҳ тортиш шартларига жавоб берадиган бўлса ва ушбу махсининг замоги ишлайдиган бўлса, масҳ тортиш мумкин. Чунки махси кийилиб замоглар тортилганда ҳамма жой беркилган бўлади. Бу ҳолатда бемалол масҳ тортиш мумкин. Агар ушбу замог бузилган бўлиб, тўпиқни ёпа олмай қолса, масҳ тортиб бўлмайди. Бу ҳолатда тўпиқ кўринмайдиган жойгача тикиб олиб масҳ тортиш мумкин бўлади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.