1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИШҚ НИМАДИР?

18-12-2020, 16:34 745 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ишқ бир ҳасратдир...

Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.
Ишқ ишончдир...
Иброҳим Халилуллоҳдек энг севганини энг севганига икром қилмоқдир!
Ишқ ҳаёдир...
Oдам Атодек гуноҳлардан уялиб, қирқ йил осмонга қарай олмасдан йиғлаб, авф сўрамоқдир.
Ишқ фидойиликдир...
Яъқуб алайҳиссалом каби Аллоҳга қилган биргина хатоси учун энг суйганининг фироқида ҳижронда яшамоқдир.
Ишқ фидокорликдир...
 Худдики бор давлатини дин учун фидо қилган Хадича онамиздек.
Ишқ рашкдир...
Худдики Оиша онамиздек, вафот этган бўлсалар ҳам севганларини Хадича онамиздан қизғаниб кўз ёш тўккандек.
Ишқ кечиришдир...
Юсуф алайҳиссаломдек ўзига мингларча xиёнатларга севги билан жавоб бергандек.
Ишқ йиғламоқдир...
Танимайдиган умматининг гуноҳлари учун йиғламоқ каби.
Ишқ Аллоҳ учун мўминни севмоқдир...
Худдики севимлиси Ҳамзанинг жигарини суғуриб олган Ваҳшийдан мўмин бўлгани учун нафратланмаган Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдек!!!


Манба: Муслимаат.уз