1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БОМДОД НАМОЗИНИНГ ФАРЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИГАН, СУННАТИНИ КЕЙИН ЎҚИЙДИ-МИ

21-12-2020, 12:05 1 172 Ўқиш режими + -
Савол:
— Масжидга бомдод намозига борганимизда, биз намознинг суннатини ўқий бошласак, жамоат фарзини ўқишни бошлаб юборишди. Биз ҳам жамоатга қўшилиб, фарзга ўтиб кетдик. Бировлар фарздан кейин суннатини ўқиса бўлади, дейишса, баъзилар бўлмайди, дейишяпти. Бировлар эса суннатини ўқимай фарзига ўтиб бўлмайди, дейди. Қандай йўл тутишимиз керак?
— Бомдоднинг суннатини ўқиса, фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Чунки фарзнинг савоби суннатнинг савобидан афзал. Агар фарздан бир ракатга етиш имкони бўлса, суннат ўқилади. Чунки шу тариқа ҳам фарзнинг, ҳам суннатнинг фазли топилади. Бомдоднинг икки ракат суннатига улгурмаса, уларни қуёш чиқишдан олдин ҳам, кейин ҳам қазо қилмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон намозга келсангиз биз сажда қилиб турган бўлсак, сиз ҳам сажда қилинг ва уни ҳеч нарса санаманг. Ким ракатни топса, намозни топган бўлади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Масжидга кирган одам бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса, бир четда ўқийди. Сафнинг орқасига бориб ўқимайди.
 
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Манба: Муслим.Уз