1445 йил 26 Шаввол | 2024 йил 04 май, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:08
Sunrise
05:35
Dhuhr
12:34
Asr
17:29
Maghrib
19:32
Isha
21:00


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САУДИЯ АРАБИСТОНИ ЯНГИ КОРОНАВИРУС ТУФАЙЛИ ЧЕГАРАЛАРНИ ЁПДИ

21-12-2020, 12:10 235 Ўқиш режими + -
Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус мутациясига боғлиқ ҳолат туфайли халқаро ҳаво қатновини тўлиқ тўхтатишга, қуруқликдаги чегараларни ва денгиз портларини ёпишга қарор қилди. Чеклов ҳозирча бир ҳафта давомида амал қилади, деб хабар берган ушбу мамлакат ички ишлар вазирлиги.
"Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги турини тарқалиши тўғрисидаги маълумотларига асосланиб ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу вируснинг табиати тўғрисидаги маълумотлар аниқ бўлгунга қадар халқаро парвозларни тўхтатиб туришга қарор қилди", – дейилади хабарда. Подшоҳликка етиб келган рейслар мамлакатни тарк этиши мумкин.
Саудия Арабистонига қайтиб келганлар икки ҳафта давомида изоляция шароитида бўлиши ва коронавирус тестини топширишлари керак. Сўнгги уч ой ичида мамлакатга келганлар антикор тестларидан ўтишлари керак.
Саудия Арабистонида 360 мингдан ортиқ коронавирус инфекциялари аниқланган, 6 мингдан ортиқ одам вафот этган, 352 минг киши соғайиб кетган.
Ўтган ҳафта Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқланди. Бош вазир Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, бу юқумли касаллик аввалгидан 70 фоизга кўпроқ бўлиши мумкин. Ҳозир 10 дан ортиқ мамлакат Буюк Британия билан парвозларни тўхтатган.
Манба: Азон.Уз