1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ШОМ ПАЙТИДА ЖИНЛАР ИЗҒИЙДИМИ?

21-12-2020, 13:25 3 144 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Шом пайтида жинларнинг изғиши
2020.03.09
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Отахон жуда тўғри гапни айтибдилар. Аввало, динимиз аёлларни кўчада мақсадсиз гап сотиб ўтиришига рухсат бермайди. Ундан кейин, шом пайтида жин ва шайтонлар изғиб юриши ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган. 
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Идишларингиз устини ёпинг, қопнинг оғзини боғланг, эшикларни қулфланг, кеч кирганида болаларингизни қайтаринглар. Сабаби, (бу пайтда) жинларнинг тарқалиши ва тез ҳаракатланиши бор...” (Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисда бир қанча фойдали маслаҳатлар берилмоқда. Кексаларимизнинг “Шомдан кейин кўчага чиқиб бўлмайди”, деган гапи мана шу ҳадисга асосланиб айтилган бўлса, ажаб эмас. Сабаби шом пайтида жинлар ер юзи бўйлаб тарқалади. Бу пайтда жинлар кўчада юрган болаларга зиён етказиб қўйиши мумкин. Чунки улар оятлар, зикру тасбеҳларни айтиб юришни билишмайди. 
Баъзан, болаларнинг инжиқ бўлиб қолиши, уйқусида босинқирашига ҳам ана шу пайт кўчада юриши сабаб бўлади. Бу ноқулайликлардан қутилиш учун ҳадиси шарифдаги кўрсатмаларга амал қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъати.