1445 йил 26 Шаввол | 2024 йил 04 май, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:08
Sunrise
05:35
Dhuhr
12:34
Asr
17:29
Maghrib
19:32
Isha
21:00


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БОЛАЛАРНИ ТЕРРОРЧИЛАР "ТАРБИЯ"СИГА БЕРИБ ҚЎЙМАЙЛИК

21-12-2020, 13:34 326 Ўқиш режими + -

Болаларни террорчилар “тарбия”сига бериб қўймайлик

Чоп этилди Dekabr 20, 2020
Зурриётларининг дунёқараши билан умуман қизиқмайдиган, фақат тирикчилик ғамида юриш, фарзанднинг еб-ичиши ва кийинишини таъминлаб қўйилса бўлди, деган тушунчада юрадиган ота-оналар кимнинг тегирмонига сув қуйишяпти?!

Террорчилик разолатини амалга оширишни ният қилганлар эса аввало ёшларни авраб, Ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, умуман, Исломнинг беш аркони ҳам эмин-эркин адо этилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва фуқаролар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанини тарк этишга тарғиб қилмоқда. Афсуски, кўпгина ёшлар яқинларини ташлаб, ўзга юртларда сарсонсаргардон юриш, ёмон ниятли инсонлар билан бирга разилликларга қўл уриш айни Ислом таълимотига зид эканини билмайдилар. Энди улар ишончсиз манбаларга эргашмасдан, “Жаннатий бўласан!” деган алдовларга учмасдан, тўғри фикр юритишни, тафаккур қилишни ўрганишлари керак.

Инсонлар бошига мислсиз кулфат солаётган, уларнинг ҳаёти хазон бўлишига, қанчадан-қанча фарзандларнинг етим қолишига сабаб бўлаётган терроризм кўплаб давлатларни ташвишга солмоқда. Бу эса жаҳон ҳамжамияти олдида катта хатар пайдо қилмоқда. Болаларга мўлжалланган сафсата, бемаъни бузғунчи ўйинлар терроризмнинг кичик кўринишига ўхшайди. Бугунги кунда ҳам бузуқ ниятли ёвуз кучлар мустақил ривожланиш йўлидан олға бораётган юртимизни фитналар домида қолдиришга, соф табиатли ёшларимизни эса ҳақ йўлдан чалғитишга уринишмоқда.

Муаммонинг бошқа бир муҳим томони ҳам бор. Зурриётларининг дунёқараши билан умуман қизиқмайдиган, фақат тирикчилик ғамида юриш, фарзанднинг еб-ичиши ва кийинишини таъминлаб қўйилса бўлди, деган тушунчада юрадиган ота-оналар кимнинг тегирмонига сув қуйишяпти?! Фарзандининг қандай ўқиётгани, кимлар билан дўстлашгани, доим қўлидан тушмайдиган мобиль телефонида асли нималарга қизиқиши, нега одамови бўлиб қолгани, хонасидан неча соатлаб чиқмаслиги, хаёлини қандай ўйлар банд этаётганини билмаган ота-оналар фарзандини осонликча ёт оқимлар қўлига топшириб қўяди.

Инсонда исломий фитрат бўлгани боис фарзандларга эътиқод масаласида биринчи устоз унинг ота-онаси, яқинлари бўлиши мақсадга мувофиқдир. Ёшларга соф Ислом дини моҳиятини тўғри тушунтириш, шунингдек, “ислом” сўзи тинчлик, хотиржамлик маъноларини билдиришини қайта-қайта уқтириш керак.

Ислом дини одамларнинг тинчлик ва омонликда яшашларига, бошқаларга, яъни бошқа дин вакили бўлса ҳам, яхши муомала қилишга буюрган. Динимиз кўрсатмаларида инсонлар бир-бирларига меҳр-оқибатли, раҳм-шафқатли, ўзгаларни ҳурмат қилиш билан бирга, ёмонлик қилган инсонга ҳам яхшилик билан жавоб бериш, кечиримли бўлиш каби олий хислатлар мақталган.

Манба: Ҳидоят.Уз