1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТУРСУН БОЛТАХОН МАСЖИДИ

22-12-2020, 11:11 456 Ўқиш режими + -
             

Турсун Болтахон Чироқчи тумани Кўкдала қишлоғидадир.Кўкдала қишлоғи Чироқчи туман марказидан 60 км узоқликда жойлашган.
Кўкдала қишлоғи ҳақида: “Кўкдала-Чироқчи туманидаги қишлоқ. Таркиби: кўк-дала. қадимий номи - Қораянтоқ. Ўтган асрнинг 30-йилларида ўт-ўланга бой бўлган даштда янги, давлат хўжалиги тузилган. Хўжалик лалмикор деҳқончилик қилиб ғаллачилик билан шуғулланган. Чорвачилик билан ҳам машғул бўлган. Дастлаб машина-трактор станцияси тузилган. Марказий шаҳарлардан механизаторлар олиб келинган. Кўкдала-даштда ташкил бўлган хўжаликка Кўкдала номи қўйилган. Шу ном хўжалик марказида ва ёнида қурилган қишлоққа ҳам ном бўлиб қолган[1]”. 2002 йилда Кўкдала қишлоғида ҳашар йўли билан масжид қурилди. Қишлоқ аҳлининг таклифига кўра масжидга  “Турсун Болтахон” деган ном берилди. 
        Маълумотларга кўра, Саййид Муҳаммадихон ўғли Турсун Болтахон 1817 йилда Туркманистоннинг Хўжамбоз вилоятига карашли Бешир қишлоғида таваллуд топади. У ўз даврининг зиёли кишиларидан таълим олади. Маърифатли Турсун Болтахон Саййид Муҳаммадихон ўғли кўп йиллар Чироқчи туманида истиқомат қилади. У 1882 йилда вафот этади ва Бегламиш қабристонида дафн қилинади.   
       “Турсун Болтахон” масжиди мурабба тарҳли бўлиб, у 14х14 метрни ташкил қилади. Масжиднинг атрофи айвон қилинган. 2018-2019 йиллари “Турсун Болтахон” масжиди таъмирланди. 2014 йилда масжидда янги таҳоратхона қурилди. 
        Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келмоқда.
 
                 Р. Акбаров. 
[1]  Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир нашриёти. 2009. 149- бет.