1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАЗРАТ УМАРНИНГ АЁЛИ

22-12-2020, 13:47 784 Ўқиш режими + -

ҲАЗРАТ УМАРНИНГ АЁЛИ

         Мусулмонларнинг Халифаси Ҳазрат Умар ҳар вақтдаги одатига кўра бир куни кечаси Мадинанинг атрофини айланишга чиқди. Сайр этиб юраркан, шарпа кўрди. Яқинлашди. Бир одам чодир ичига қарар эди. Ҳазрат Умар (р.а) у одамдан:
         - Бу ерда нима қиляпсан? – деб сўради.
         - Сайёҳман. Ҳамроҳларим кетишди, мен қолдим, ичкарида ўтирган менинг оиламдир. Ҳомиладор эди, бу ерда тўлғоқ тутиб қолди. Мажбур тўхтатдик. Биз келган карвон йўлида давом этиб кетди, - деб жавоб берди мусофир.
         - Нега бу ерда турибсан, кириб хотингга ёрдам берсанг бермайсанми? – деди Ҳазрат Умар.
          Ёрдам берай десам, менинг бу ишга ақлим етмайди. 
  • -         Сен шошмай тур, мен доя олиб келаман, - деб ҳазрат Умар шошиб уйига кетди.
Оиласига:
  • -         Эй Умму Гулсум! Тур, сенинг ёрдаминг керак. Агар уруш майдонида жанг бўлса, сени безовта қилмас эдим. Бу иш фақат сенинг қўлингдан келади, - деб уни олиб кетди.
         Ҳазрат Умарнинг хотини Умму Гулсум ул хотинга ёрдам берди ва чодир ичидан чақалоқнинг овози эшилди. Бир оздан кейин Ҳазрат Умарнинг хотини чодирдан чиқди. 
         Ул ўғил кўрган одам ўзига ким ёрдам берганини тушунди ва “Эй Амирал мўминийн”, деди.
  • -         Тонгда ҳузуримга кел. Байтул молдан ёрдам берилади, - деди Ҳазрат Умар.
       Ушбу ривоятдан қуйидаги хулосаларни оламиз:
  1. Ислом катта-ю кичикни оддий инсонларга ҳам, ҳоҳ таниш ё нотаниш бўлсин уларга ғамхўр бўлишга чорлайди ва буни  амалда мусулмонлар ҳаётида юқоридаги сингари кўрсатиб берган.
  2. Исломда эркак киши  ўзининг хотинига доя бўлиши ёки иштирок этиб туриши мумкин.

“Ҳикматлар хазинаси” китоби асосида
 
Рустам Қиличев тайёрлади