1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТЎЙЛАРДАГИ ТЎЁНА

23-12-2020, 10:30 950 Ўқиш режими + -
САВОЛ:
Ассалому алайкум. 1. Тўёнани гўшт килосига ҳисоблаб бериш жоизми? 2. Долларда берилса бўладими? Масалан 50 доллардан берилса бўладими?
2020.12.11
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. 1. Агар тўёна қилишни тўғри йўлга қўйилса, буни шариатга зид жойи йўқ. Буни араб тилида “Ал-қарзут-таъавун”, яъни ўзаро ёрдам қарзи дейилади. Бу қарз турини қадимда  “Жумъаия” яъни “жумалик” деб ҳам номланган. Сабаби ўша пайтда ҳар жума куни пул тўплашиб бир бирларига қарз беришган. Буни тўғри йўлга қўйиш учун “Касса ўйини”га қўшилган иштирокчилар ўз ихтиёрлари билан қўшилган бўлишлари, тўпланадиган маблағнинг миқдори аввалдан  тайин қилинган бўлиши, йиғилган маблағни олувчилар ўзара келишув орқали ёки қура ташлаш орқали тайин қилинган бўлишлари ва ҳар бир иштирокчи қанча маблағ берган бўлса шу миқдордаги маблағни олишлари керак. Мисол учун аввалдан ҳар сафар 100 минг пул йиғишга келишиб олишса, бир давра тугагунча бу миқдор ўзгармаслиги лозим, берган пулидан ошиғини олиши эса рибодир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида:

كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا. )رُوِيَ فِي بغية الباحث عن زوائد مسند الحارث(.

яъни, «Манфаат келтирувчи ҳар бир қарз, у рибодир» деганлар. (Буғятул Баҳис аз завоид муснадил Ҳорис китобида ривоят қилинган). Ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам уламолар маъноси саҳиҳ эканига ижмо қилишган.
Бу амалиётни жоиз эмас дейдиганлар тўғри ташкил қила олмаганларнинг ишларини назарда тутишади. Шу ўринда яни бир нарсани қўшимча қилишни лозим. Юқоридаги жавоб қарз берган одам берган нарсасини айни ўзини қайтиб олиш ҳолатларига тегишли ҳисобланади. Лекин қарзни бирон нарсага, масалан доллар ёки гўштга боғлаб қўйиб сўм олди-берди қилинса, бу жоиз эмас. Масалан, гўшт 50 минглик даврда 200 минг берса ва 4 кг гўштга бичиб қўйилса, сўнг уни қайтариб олаётганда гўшт 60 минг бўлгани учун 240 минг қайтиб олса жоиз эмас.
2. Агар бирор валютада қилинса, масалан 50 доллар бериб, ўзи тўй қилганида ҳам 50 доллар олиш жоиз. Сўмга нисбатан қийматининг зарари йўқ. Аммо бу ҳолатда долларга ҳисоблаб сўмда бериб бўлмайди. Олганда ҳам, бераётган ҳам доллар бериш шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.