1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҲАДИС ШАРҲИ НИЯТ ВА АМАЛ 4-ҚИСМ

4-06-2020, 13:45 551 Ўқиш режими + -

 


Бир ҳадис шарҳи 


Ният ва амал 

(4-қисм)

 

Инсоннинг бир жойдан бошқа жойга ўзи хоҳлаб кетиши ўн турли бўлади:

  1. Дунёвий бир истак туфайли.
  2. Диний бир истак туфайли кўчиш: Диний мақсад билан бўладиган сафарнинг ўзи саккиз хилдир: 
    1. Ибрат учун сафар қилиш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ахир улар ер юзида сайр этиши, ўзларининг олдинги пайғамбарларини инкор қилиб, иймонсиз (кетган) кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими? ” (Рум 9) “Ахир улар ерда сайр қилиб, ўзларидан олдинги (динсизларнинг) оқибати қандай бўлганини кўрмайдиларми?” (Фотир, 44) Зулқарнайн ана шу мақсадда саёхатга яиққан эдилар.
    2. Ҳаж учун қилинган сафар
    3. Маишат таъмини учун қилинган сафар
    4. Тижорат қилиш, (кўпроқ) пул топиш учун қилинган сафар. Ўз эхтиёжидан ортиқ мол топиш Аллоҳ таолонинг: “Робингиздан (Хаж мавсумида тижоратбилан) фазл тилашингизда сизларга (хеч қандай)  гуноҳ йўқдир”  (Бақара 198) ояти каримасига кўра жоиздир.
    5. Илм таҳсили учун қилинган сафар. 
    6. Маънавий қийматга эга бўлган жойларни зиёрат қилиш ниятида қилинган сафар. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг: “Фақат учта масжидни (зиёрат қилиш) учун йўлга оланилади”, деб қилган марҳаматлари шунаг ишора қилади.
    7. Чегара ҳудудларида карвонсарой қуриш учун, ўтиш жойлари қуриш ниятида қилинган сафар. 
    8. Аллоҳ таоло розилиги учун дўстини зиёрат қилиш учун қилинган сафар. Набий соллалаҳу алайҳи ва саллам бу борада қуйидаги ҳадиси шарифни айтдилар: “Бир киши бир қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Аллоҳ таоло у кишининг йўлига бир фариштани юборди. Фаришта у одамдан:
      • Қаерга кетяпсан? – деб сўради. У одам:
      • Фалон қишлоқдаги биродаримни зиёрат қилиш учун кетяпман, - деди. Фаришта:
      • У одамга берадиган бирон нарсанг борми? – деди. У одам жавобан: 
      • Йўқ. Мен уни фақат Аллоҳ розилиги учун яхши кўраман,-деди. Шунда фаришта: 
      • Мен Аллоҳнинг сенга юборган бир хабарчисиманю шуни билки, сен уни қанчалик севсанг, Аллоҳ сени шунчалик севади”, деди (Муслим ривояти).
      • Атрофдаги қабилаларга, уларнинг вакиллари Расулуллоҳдан соллалоҳу алайхи ва саллам диннинг асосларини ўрганиб қайтгунларича, динни ўргатиш ниятида қилинган ҳижрат.
      • Маккаликлардан Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб, мусулмон бўлгандан кейин ўз қавмларига қайтган кишиларнинг хижрати.
      • Бир мусулмонниг ҳеч бир шаръий сабабсиз мусулмон бродари билан гаплашмаслиги макрух, заруратсиз уч кундан ортиқ алоқани узиши эса ҳаромдир. Ҳикоя килинишича, бир киши биродари билан уч кундан ортиқ вақт гаплашмади ва унга қуйидаги мазмунда зулм бўладиган бир нарса бор. Бу хақда Ибн Абу Хайсамадан насиҳат ол. Чунки у бобоси Заҳҳок, у киши Икрима воситасида ривоят қиладики, “Ибн Аббос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Хақиқий дўстнинг ўз дўстларидан уч кундан ортиқ алоқани узиши Аллоҳ томонидан ҳаром қилинган” деганларини нақл қилган” (Муслим ва Аҳмад ривояти).
      • Эркак кишининг хотини унга осийлик қилганида уни тарк қилиши. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “уларни ётоқларида тарк этингиз” (Нисо, 34). Бир жойда гуноҳларга ботган кишининг гаплашмасдан ва саломлашмасдан тарк қилиниши ҳам эрнинг хотинини тарк қилиши кабидир.
      • Аллоҳ таоло қайтарган хижратлардан тийилиш. Бу хижратнинг энг умумий маъносидир.

  Ҳадис зоҳирда ҳаж учун, ҳақиқатда эса ҳам тижорат, ҳам зиёрат учун ҳажга кетган кишининг савоб олмаслигини тақозо қилади. Шу ҳолда ҳадисни, “У кишини ҳажга боришга ундаган нарса фақатгина тижорат бўлса, савоб олмайди” шаклида тушуниш (изоҳлаш) тўғри бўлади. Агар унинг боришига сабаб ҳаж бўлса, тижорат эса унга тобеъ бўлса, унга бўлган эътибори нисбатида савоби камаяди. Агар ҳам ҳаж, ҳам тижорат ғояси билан борса, савоб олиш эҳтимоли бор. Чунки унинг ҳижрати фақат дунё учун эмас. Бунинг тескариси ҳам худди шундай. Чунки охират амали бўлган ҳажни дунё амали билан алмаштиради. Бу ҳадис ҳукмни фақат ниятга боғлаган. Иккаласини ҳам ният қилган кишини, фақатгина дунёни мақсад қилган дейиш тўғри эмас. Валлоҳу лам.


 Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
 

Қирқ ҳадис китобидан.