1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАЛОҚ КЎНГИЛДАН ЎТСА ҲАМ ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?

2-01-2021, 22:02 663 Ўқиш режими + -


САВОЛ:
Ассалому алайкум. Агар кўнгилдан талоқ ўтса ёки билмай айтганини эслай олмаса, нима бўлади?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Кўнгилда талоқ ўтиши билан талоқ тушиб қолмайди. Чунки талоқ тушиши учун талоққа оид сўз тилда айтилган бўлиши керак. Чунки баъзида васваса ҳам бўлиб, кишида талоқ тушиб қолмадимикан, деган ўй ўтаверади. 
Талоқ сўзини айтганини ҳам эслай олмаса ҳам шундай, талоқ тушмайди. Чунки шубҳа билан талоқ тушиб қолмайди. Айтганини аниқ билса, кейин талоқ тушади. Оилали инсонда асл ҳолат никоҳ ҳисобланади. Унинг зидди бўлган талоқ очиқ ойдин бўлмагунича асл нарса, яъни никоҳ бузилган ҳисобланмайди. Сиздаги ҳолат васвасага ўхшаяпти. Бундан қутилишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъат
и.