1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЭРИМ ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ. ЭРИМНИНГ ТОПГАН ПУЛИ ҲАРОМ-МИ?

3-01-2021, 16:55 639 Ўқиш режими + -


— Хўжайиним дўконларга тамаки маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади. Сигарет ҳам ароқ каби ҳаром деб эшитганман. Хўжайинимга: “Бу ишни қилманг, ҳаром бўлиши мумкин”, десам у киши: “Бундай эмас, сигарет ҳаром эмаслиги ҳақида фатволар чиққан”, дейди. Оиламга ҳаром луқма келишидан, уни болаларимга едиришдан қўрқаман, шуни ўйлаб хавотирдаман. Мен шу вазиятда нима қилишим керак?
Жавоб:
— Эрингиз нотўғри айтибди. Ароқнинг ҳаромлиги қадимдан Қуръон ва Суннатда собитдир. Тамакининг ҳаромлиги охирги пайтда уламоларнинг фатвоси орқали бўлган. Иккисининг орасидаги фарқ шунда. Шунингдек, инсоннинг танаси, ақли ва иш қобилиятига зарар қиладиган нарсалар ҳам ман қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сурасида: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг”, деб буюрган. Тамаки каби зарарли нарсалар шу тарафдан ҳам жоиз бўлмайди. Эрингиз бошқа иш топсин.
 
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Манба: Муслим.Уз