1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«BUSINESS TURK»: «ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКИЙ-ИСЛОМИЙ ДУНЁ МАДАНИЯТ ВА МАЪНАВИЯТ БЕШИГИ»

5-01-2021, 16:14 382 Ўқиш режими + -
Туркиянинг оммабоп «Business TURK» журналининг январь сони Ўзбекистон-Туркия муносабатларига бағишланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Журналнинг 2021 йилдаги илк сони «Ўзбекистон — туркий-исломий дунё маданият ва маънавият бешиги» бош сарлавҳаси билан нашр этилди. Бу нафақат туркий тилли мамлакатлар, балки кенгроқ ҳудуд - ислом дунёсининг замонавий цивилизацияси шаклланишида мамлакатимизнинг аҳамиятини намойиш этди.
Журналда ўзбек, турк, инглиз ва рус тилларида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, Туркия билан алоқаларни ривожлантириш бўйича маълумотлар берилган.
Шунингдек, нашрдан мамлакатимизнинг инвестиция имкониятлари, бой тарихий ва маданий мероси, ўсиб бораётган сайёҳлик салоҳияти очиб берилган мақолалар ўрин олган.

«Business TURK» журнали босма ва электрон шаклда тарқатилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати