1442 йил 11 Жумодус соний | 2021 йил 24 январь, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:32
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:09
Maghrib
17:49
Isha
19:07


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОЛАМШУМУЛ ВОҚЕА: МУСУЛМОНЛАР КОРОНАВИРУСНИ 10 СЕКУНДА АНИҚЛАЙДИГАН МОСЛАМАНИ ИХТИРО ҚИЛИШДИ

6-01-2021, 10:50 356 Ўқиш режими + -
     Анқарадаги Билькент университети матбуот хизматининг хабар беришича,   университет ходимлари томонидан  коронавирус SARS-COV-2ни 10 секундда аниқлайдиган мослама ихтиро қилинди. 
Diagnovir  деб ном олган бу мослама коронавирусни инсон сўлаги намунасидан аниқлаб беради. Сўлак намунаси махсус қоришма билан аралаштирилиб мослама чипига солинади. Агар сўлакда патогенлар топилса, мосламанинг оптик рангги ўзгариб, коронавирус борлигининг далолати беради. Бу жараёнга 10 секунд вақт кетади.
      Самарадорлиги 99 фоизни ташкил қилган бу техник мослама турк мутахассислар томонидан етти ой мобайнида ишлаб чиқилиб, у нафақат SARS-COV-2ни, балки патогенлар устида ишлашга ҳам мўлжалланди. Ҳозирда бу техник қурилмани потентлаш ишлари режалаштирилмоқда.

ЎМИ Қашқадарё вилоят матбуот хизмати