1442 йил 12 Жумодус соний | 2021 йил 25 январь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:31
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:10
Maghrib
17:50
Isha
19:08


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ДЎКОНДАГИ НАРСА ХАРИДОРНИНГ ҚЎЛИДА БУЗИЛИБ ҚОЛСА, КИМ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ?

9-01-2021, 11:52 301 Ўқиш режими + -


— Дўкондан бирор нарсани қўлга олиб кўраётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса, шариатда бунинг жавоби қандай?
— Агар харидор бирор нарсани сотиб олишга келишмасдан олдин бепарволик, эҳтиётсизлик қилиб, бирор нарсани синдириб қўйса ёки очиб кўришда қўполлик қилиб, бузиб қўйса, тўлайди. Бунинг номини фиқҳда “тааддий” дейилади. Агар эҳтиёткорлик билан ушласа, кўрса, очиб кўришда қўполлик қилмаса, шунда ҳам синса ёки бузилса, тўламайди.
Агар сотувчи нархни айтгандан сўнг олувчи рози бўлса, кейин харидор қўлига олиб кўраётган вақтда тушиб кетиб, синса ёки бирор нуқсон етса бундай ҳолатда харидор тўлайди.
Шунингдек, харидор сотиб олмоқчи бўлиб, нархини келишмасидан олдин кўришга ижозат сўраб, қўлига олди ёки сотувчи нархни айтди-ю, лекин харидор рози бўлгани йўқ. Харидор кўраётган вақтида унинг бепарволигисиз ёки қўполлигисиз у нарса тушиб кетса ёки бузилиб қолса, харидор тўламайди. Чунки бу вақтда у нарса унинг қўлида омонат бўлади. Омонатлар тааддийсиз (бепарволик, эҳтиётсизлик, нотўғри истеъмол қилиш, тажовуз) тўлатилмайди.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Манба: Муслим.Уз