ҚИСҚИЧБАҚА – КРЕВАТКА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
3815
9-01-2021, 14:25
760
Ўқиш режими
+
-
Савол:
Мен ҳанафий мазҳабининг мўтабар китобларида денгиз маҳсулотлари (қисқичбақа – креветка) ҳалол эмаслиги ҳақида ўқиб қолдим. Лекин супермаркетларда кўплаб денгиз маҳсулотлари, шу жумладан, қисқичбақа ҳам сотилаяпди ва бу маҳсулот қадоғида “Ҳалол” деган ёзув бор. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз
Жавоб:
Имом Азам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида денгиз ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол ҳисобланади. Қисқичбақасимон ҳайвонларни ейиш ҳалол эмас. Айнан креветкани баъзи ҳанафий халқларда (масалан, мисрликлар) балиқ, деб ҳисоблаганлари учун уни ейишни ҳалол санаганлар. Лекин бизнинг урфимизда уни ҳеч ким балиқ демаган ва шу сабабли уламоларимиз ҳам уни ейишни дуруст эмас, деганлар.
Толибжон Низом тайёрлади.
Ҳидоят журнали.2020й 10 сон.