ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҚАЛБЛАРГА ТАЪСИРИ
3825
11-01-2021, 11:03
73
Ўқиш режими
+
-

Қуръони каримнинг қалбларга таъсири
Қуръони карим қалбларни мутлақ забт этиши ва унинг қалблар тўрига етиб бориши ҳамда қалбларга ҳукмронлик қилиши.
Бунинг исботи: Умар (розияллоҳу анҳу) Тоҳо сурасининг бошланишидаги оятларни эшитибоқ, Исломга киргани ва куфрни тарк этганини эълон қилди.
Нажоший (Асҳама) Марям сурасининг аввалидан бир неча оятларни эшитиши билан Исломга кирди ва насронийликни тарк этди. У Ислом дини ва фазилатларини баён қилди, аммо қавми унга қарши чиқди. Бу рад этиш унинг давлати ва подшоҳлигининг тугашига далолат қилишини аниқ ишонч билан биларди.
Туфайл ибн Амр Давсий Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан баъзи оятларни эшитиб, қалби ларзага келди. Уни Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан қўрқитган Қурайшни чақириб, уларга Исломга кирганини эълон қилди. Қайтиб бориб, қавми Исломни қабул қилгунча уларни Исломга чақирди.
Манба: Ҳидоят.Уз
