1442 йил 11 Жумодус соний | 2021 йил 24 январь, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:32
Sunrise
07:49
Dhuhr
12:49
Asr
16:09
Maghrib
17:49
Isha
19:07


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҒУСЛ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТ СИНСА, ҒУСЛ ҚАЙТАДАН ҚИЛИНАДИМИ?

13-01-2021, 14:08 469 Ўқиш режими + -

САВОЛ:
Ассалому алайкум. Ғусл қилаётган пайтда, ўртасига ёки охирлаб қолганда ел чиқса ёки бурун қонаса ғуслни бошидан бошлайдими? Ёки давом эттираверадими? Агар давом эттирса, таҳорат ўрнига ҳам ўтадими?
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ғуслни вожиб қилувчи нарсалар орасида сиз айтган нарсалар йўқ. Балки улар таҳоратни синдиради. Демак ғусл қилаётган шахсда саволда сўралган ҳолатлар топилса, ғуслни қайтадан бошламайди, балки давом эттираверади. Аммо ғусл охирига етиб қолганда мазкур ҳолатлар - бирор жойи қонаши, ел чиқиши ёки сийдик чиқиши - топилса, ғусл тугагач таҳорат қилиб олади. Чунки ушбу нажосатлар таҳоратда ювиладиган аъзолар ювилиб бўлгандан кейин чиққан бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати