МОЛНИНГ ЗАВОЛИ НИМАДА?
3858
14-01-2021, 11:14
585
Ўқиш режими
+
-
Қадим замонда бир бой донишманддан :
-Аллоҳ таоло менга катта давлат берди, у кундан кунга зиёда бўлмоқда. Нима қилсам унга завол етади?-деб сўрабди. Донишманд:
- Ноннингни туя устида егин!- дебди.
Бой шу кундан бошлаб туянинг устида нон ейиш одатини чиқарибди. У туя устида нон еяр экан, қўлидан ноннинг ушоқлари ерга туша бошлабди. Бой туясини тўхтатиб, тушган нон ушоқларини териб олибди. Шу аҳволда анча вақт ўтса ҳам унинг бойлигига нуқсон етмабди. Бой донишманд ҳузурига бориб:
-Сиз айтгандек қилдим лекин ҳеч қандай ўзгариш бўлмади –дебди. Донишманд: -Туя устида нон еган бўлсанг, ноннинг ушоқлари ерга тушмадими?- деб сўрабди. Бой:
- Ерга тушди аммо мен уни териб олдим- дебди. Шунда донишманд:
- Мен сенга “туя устида нон егин!” деб буюришдан мақсадим, сени синаб кўриш эди. Агар сен туя устида нон еб, нон ушоғига бефарқ бўлиб, нонни исроф қилишни бошласанг, ўша кундан молингга завол етган бўлар эди. Чунки молнинг заволи уни исроф қилиш бошлашдадир-деган экан.
Руҳиддин Акбаров.