1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲАММАМИЗНИ ЧАРЧАТДИНГИЗ, ЭЙ АБУ БАКР!

16-01-2021, 11:29 414 Ўқиш режими + -


     Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бомдод намозидан кейин халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кузатардилар. 
     Билганлари, Мадина атрофидаги бир уйга кириб узоқ вақт қолиб кетишлари бўлди. Кунлар ўтар, халифа шу жажжигина уйни зиёрат қилишни қўймасдилар. 
     Сир нимада эканини билиш учун Умар, Абу Бакр чиққанларидан кейин уйга киришга қарор қилдилар. Кирсалар, ҳаракатланишга мадори йўқ ногирон ва кўр бир кампир ўтирибди. Ундан: "Бу одам олдингизда ҳар кун нима қилади?" деб сўрадилар. 
Кампир: "Аллоҳга қасамки, мен уни танимайман. Лекин ҳар кун келиб уйни тозалайди, супуради ва менга таом тайёрлайди, сўнг қайтиб кетади" дея жавоб қилди.
Умар буни эшитиб тиззалаб қолдилар ва кўзлари жиққа ёшга тўлди. Кейин ўзларининг қуйидаги машҳур сўзларини айтдилар:
ЎЗИНГИЗДАН КЕЙИНГИ ХАЛИФАЛАРНИ ЧАРЧАТДИНГИЗ, ЭЙ АБУ БАКР!!
---
Нафақат халифаларни, балки ҳаммамизни чарчатдингиз эй Абу Бакр! Сизнинг нотаниш кампирга кўргузган бу яхшилигингизнинг лоақал бир қисмини, лоақал ота-онамизга ёки бирор яқинимизга қила олдикми?! Ҳа чарчатдингиз.. жуда чарчатдингиз, уялтирдингиз, шарманда қилдингиз!!
Мубашшир Аҳмад
Манба: Азон.Уз