1442 йил 16 Ражаб | 2021 йил 27 февраль, Шанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:59
Sunrise
07:12
Dhuhr
12:50
Asr
16:45
Maghrib
18:27
Isha
19:41


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ВАРИАНТГА МАШИНА ЁКИ БУЮМ СОТИБ ОЛИШ РИБО ҲИСОБЛАНАДИМИ?

20-01-2021, 10:13 720 Ўқиш режими + -


САВОЛ:
Ассалому алайкум. Вариантга машина ёки буюм олиш рибо ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Бир киши, масалан 10 мингга машина сотиб олиб, устига 20% қўйиб, 12 мингга маълум бир муддатга насияга сотиш жоиз. Бу савдо “Тақсит” савдоси дейилади.
“Тақсит” сўзи луғатда “бўлиб-бўлиб тўлаш” маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда “савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини насия қилиш”га айтилади. Бу савдо насия бўлгани учун табиийки нақд савдога қараганда баҳоси қимматроқ бўлади. Бу ҳақида Муфтий Тақий Усмоний шундай дейдилар:

أما الائمة الأربعة وجمهور الفقهاء والمحدثين فقد اجازوا البيع المؤجل بأكثر من سعر النقد بشرط أن يبت العاقدان بأنهبيع مؤجل بأجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد

Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин, олувчи ва сотувчи муайян муддатга ва келишув вақтидаги муайян нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (“Буҳусун фи қозоя фиқҳийя муъасиро” китоби).
Шундан кўриниб турибдики, нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилган муддат тайин бўлиши ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги, келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, савдо фосид бўлади.
Насия савдо билан сотиб олинган нарса ҳам тўлиқ харидорнинг тасарруфига ўтади ва харидор сотувчидан (пулни нақд бермагани учун) маҳсулотнинг нархига қарздор бўлиб қолади. Бундан кейин сотувчи харидордан фақат пулни сўрайди, машинани эмас. Бунинг устига насиянинг муддати тўлгач, харидор пулни тўлай олмаса, яна қўшимча нарх қўйиш (баъзилар буни жарима дейди) жоиз эмас.
Бундан ташқари мазкур икки киши ўртасидаги савдога учинчи тараф аралашмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.